Наманган вилояти Чортоқ туманида фуқарони ўлдириш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 27 ёшли эркак И.А. 2021 йилнинг ноябрь ойида 20 ёшли қиз А.Д. билан танишиб қолган ва телефон орқали суҳбатлашиб юрган. Сўнгра унга 29 ёшли А.М. қўнғироқ қилиб, у суҳбатлашиб юрган А.Д. унинг шаръий никоҳдаги хотини эканини айтиб, учрашиб олишни айтган. 2021 йилнинг 30 декабрь куни А.М. 3 нафар таниши билан И.А.нинг олдига келиб, 7 млн сўм талаб қилган ва бу пулларни бермаса уни маҳалласида шармандақилиш ва ўлдириб юбориш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг И.А. ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг 4 январь санасида А.М. 5 млн 100 минг сўмни ошиқ йигитдан олаётганда ушланган. А.М.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.