Ижтимоий тармоқларда қора ниқоб тақиб, қўлларига бита кўтарган шахслар фуқаролар билан жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 7 январь куни содир бўлган. Навоий вилояти Тўдакўл сув ҳавзасида қора ниқоб кийган ёлланма ишчилар ва балиқчилар ўртасида келишмоқчилик юз берган. Воқеа ишчиларнинг балиқчилардан паспорт нусхасини сўрагандан сўнг бошланган.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг хабар қилишича, бу ниқоб таққанлар ички ишларга алоқаси бўлмаган шахслардир. Улар ёлланма ишчилар. Ҳозирда уларнинг вазирлик шеврони туширилган кийимларни ва резина таёқларни қаердан олгани бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.