Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтган йилнинг 5 август санасида қотиллик рўй берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тиктокер М.Ш. ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очган ва 21 ёшли рэпер Р.А.га 150 минг сўм бериб, Instagram’даги обуначиларини кўпайтириб беришни сўраган.
Шундан сўнг ушбу пул сабаб улар орасида келишмовчилик юзага келган ва жанжал вақтида М.Ш. Р.А.га пичоқ тиқиб олган. Р.А. эса олган тан жароҳати натижасида шифохонада оламдан ўтган.
Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда М.Ш. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан айбли деб топилган ва 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.