Сурхондарё вилояти Денов туманида қайнона келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 16 июль санасида келин эри билан бозордан ўғли учун 32 минг сўмлик арзон оёқ кийим сотиб олган. Бундан жаҳли чиққан қайнона келин билан жанжаллашган. Шундан сўнг соат 15:00ларда иккинчи фарзанд ҳам ҳудди шундай оёқ кийим олиб беришни сўраган ва бунга буви қаршилик қилган. Бу яна бир жанжалга сабаб бўлган. Келин хонасига кириб кетганда қайнона жаҳл устида иккита пичоқ олиб, келинига 3 нафар набираси кўз ўнггида 32 марта пичоқ урган. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайнона ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбланган. Унга суд қарорига кўра 13 йил-у 4 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.