Навоий вилояти Навбаҳор туманида аёл эрини болта билан чопиб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг 1 август санасида туманда яшовчи аёл эри билан жанжаллашиб қолган. Сўнгра эрининг ухлаб ётганидан фойдаланган аёл унга 13 марта болта билан урган ва ўлдирган. Таъкидланишича, ўша вақтда эркакнинг ёнида вояга етмаган фарзанди ҳам ухлаб ётган бўлган. Аёл шундан сўнг қилмишини яшириш учун уйга ўт қўйган ва ўғлига қон теккан ерларни ювиб ташлаган.
Ҳуқуқ тартибот орагнларининг саъйи ҳаракати билан қотиллик фош этилган. Аёл суд қилинган ва унинг қарорига кўра 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.