Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 3 январь куни қулоғига қулоқчин тақиб, молларни боқиб юрган фуқарони поезд уриб кетган. Фуқаро шунинг натижасида оламдан кўз юмган.
Таъкидланишича, 6 январь куни ушбу ҳодиса кенг муҳокама қилинган ва аҳолига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш кераклиги айтилган.