Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида даҳшатли қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, икки нафар аввал судланмаган 20 ва 21 ёшли йигитлар 7 январь куни соат 00:00ларда танишлари 25 ҳамда 28 ёшли қизларни ташландиқ боғча ҳудудига олиб борган. У ерда улар спиртли ичимлик ичишган ва шунинг натижаасида жанжал келиб чиққан. Сўнгра йигитлар 28 ёшли қизни пичоқлаб ташлаган ва мурдасини ёқиб юборган.
Уларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилган. Йигитлар ушланган.