Аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида музлаб қолган эркакнинг жасади топилгани ҳақида ёзган эдик. Бош прокуратура бу бўйича маълумот берди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, марҳум 70 ёшди бўлган. Жасад Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш масканидаги сойдан 10 январь куни топилган. Бу бўйича суд-тиббий экспертизаси ўтказилган ва ўлимга умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлгани маълум қилинган.
Ушбу ҳодиса юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.