Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кафеда жанжал юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 январь куни соат 18:00ларда хитойлик 39 ёшли фуқаро оила аъзолари билан овқатланиб ўтирган 36 ёшли аёлни урган. Таъкидланишича, улар навбат талашиб жанжаллашган. Аёл енгил тан жароҳати олган.
Ушбу ҳолат юзасидан Хитой фуқаросига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.