Саудиялик инвестор Тошкентда 500 минг долларга алданиб қолди. Фирибгарларнинг бошлиғи эса қидурувда

Саудиялик инвестор Тошкентда 500 минг долларга алданиб қолди. Фирибгарларнинг бошлиғи эса қидурувда
"Ҳаж" ва "Умра" лойиҳаси билан Тошкентга келган тадбиркор Банун Туркий Салаҳ "бор-буди"дан айрилди. Бу ҳақда uznews.uz хабар қилмоқда.

Ўзбекистонга келиб тадбиркорлик қилиш ва бу йўлда одамларга ҳам ёрдам беришни мақсад қилган Саудиялик тадбиркор ҳам ишидан ҳам пулидан айрилди.

У 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция олиб киришга ҳаракат қилган, афсуски фирибгарлар қўлига тушиб қолган хорижлик меҳмонни алдаб кетишди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судида кўрилган 1-1008-1903/6-сонли жиноят ишида судя Мирзиёд Абидов томонидан фирибгарларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Бу жиноят ишида Шамсиев Муродбек Талатбекович, Халмухамедов Ботир Хайруллаевич, Саидвалиев Шавкат Гулямович Жиноят кодексининг 165, 168, 211, 229, 238-моддалари тартибида судланишган.

Манбанинг хабарига кўра, ҳозирда бу иш бўйича жиноий гуруҳ раҳбари деб кўрилган Зокир Салманов Мамарахимович Ички ишлар вазирлиги томонидан расман қидирувга берилган ва ҳозирга қадар ушлангани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дониёр Эргашев 14 апрел 2019 08:57
    Мана шундай фирибгар,угриларга алданганлар,бирор буюми,одамни йук,илганлар учун,Хуфтон намозни 3 ракаъатли витрини,охирги 2 саждага кетишдан олдин,к,улини дуога очиб,йук,отган нарсасини к,айтариб беришини Аллохдан дуо к,илиб сураса,Ин ша Аллох
    К,айтарилади!
  2. Алижон Норкобилов 9 апрел 2019 10:01
    Фирибгарлик хозирги кунда жуда хам авж олиб кетти аксар одамларнинг очикчасига тирикчилигига айланиб бормокда.
    Фирибгарлик жиноятини содир этганларга жазони катъий ва кучлирок берилмаса бунданда баттаррок тус олиб кетиши мумкин.
  3. Hilola Abduhalumova 8 апрел 2019 23:21
    Шармандалик
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Саудиялик инвестор Тошкентда 500 минг долларга алданиб қолди. Фирибгарларнинг бошлиғи эса қидурувда