Самарқанд вилоятида шу йил 16 январь куни кучли шамол ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида кўп қаватли уйларнинг бирининг томи учиб кетган. Ҳодиса тунги соат 03:22лар атрофида содир бўлган. Тармоқларда ушбу уйнинг видеоси тарқалди ва унда уй яқинда қуриб битказилгани айтилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.