Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг хизмат автомашинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11 январь куни Урганч шаҳрида иккита Нексия автомашинаси тўқнашган. 27 ёшли ҳайдовчи Нексияда бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва Янгибозор тумани ҳокими ўринбосарининг хизмат автомашинасига бориб урилган. У автомобилни 55 ёшли ҳайдовчи бошқарган. Натижада ёш ҳайдовчи ҳалок бўлган.
ЙТҲ вақтида машинада мансабдорнинг ўзи бўлмаган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.