Фарғонада уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган фожеа юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этган. Ҳодиса 14 январь куни соат 13:00ларда “Истиқлол” маҳалласида содир бўлган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ўрганилмоқда. Улар иситиш печининг носозлиги сабаб заҳарлангани айтилмоқда.