Бугун, 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлагани акс этган видео тарқалди.
Изоҳларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
Видеода кўриш мумкинки, портлаш вақтида бинода одамлар бўлган ва улар шошилинч равишда бинони тарк этишган.
Портлашга кўпқаватли уй ертўласида ташкил этилган, целлофан ишлаб чиқаришга мослаштирилган ноқонуний цехда содир бўлгани айтилмоқда.
Kun.uz'нинг маълум қилишича ҳодиса Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда воқеа жойи ўраб олинган, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча расмий идоралар томонидан бу ҳодиса юзасидан баёнот берилмади.