Навоий вилояти Навоий шаҳрида Спарк ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 январь куни соат 20:45ларда Ислом Каримов кўчасида 29 ёшли йигит Спаркда ўзидан олдида кетаётган Кобальтга бориб урилган. Сўнгра Спарк двигатель қисмида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса содир бўлгач ҳайдовчи ва йўловчи машинадан чиқишга улгурган. Ҳеч ким жароҳатланмаган. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.