ФВВ Ўзбекистонда содир бўлган жалали ёмғирларнинг оқибати бартараф этилаётгани ҳақида хабар берди

ФВВ Ўзбекистонда содир бўлган жалали ёмғирларнинг оқибати бартараф этилаётгани ҳақида хабар берди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йил 5-7 апрел кунлари республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар бўлиб ўтгани вау шбу ёғингарчиликлар баҳор ойларида бир ойда ёғадиган ёғин миқдори бир-неча соат ичида ёғиб ўтганлиги натижасида қуйидаги вилоятлардаги Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё сел тошқин йўлларидаги айрим хонадоннинг томорқа ва ховлиларига сув киргани ҳақида хабар берди. Қуйида вазирликнинг ахборотини ҳавола этамиз.

Юзага келган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳудудий ФВДқТ хизматлари куч-воситалари жалб қилиниб, ёмғир сувлари кирган хонадонларнинг томорқаларидан сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек ҳолат юзасидан вилоятлар ҳокимликларида штаб иши ташкил этилиб, ёмғир натижасида вилоят ҳудудида юзага келган вазиятга аниқликлар киритилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Лангар қишлоғидаги 25 та аҳоли хонадонларининг ёрдамчи уйларига ва ховлисига сел сувлари чиққанлиги аниқланиб, йиғилиб қолган ҳар хил шох-шабалардан, лойқалардан тозаланди.

Чироқчи тумани: “Боғишамол” МФЙ, “Паканди” МФЙ, “Қахрамон” МФЙ, “Чилживут” МФЙ худудларидан оқиб ўтувчи “Қашқадарё” дарёси қирғоғи яқини яшовчи аҳолининг ёрдамчи томарқалари ҳамда “Наврўз” МФЙ Наврўз қишлоғининг юқори қисмидан келган сел сувлари қишлоқдаги жами 8 та аҳоли хонадонларининг томорқаларига тошиб кирганлиги сабабли туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда эр таморқаларининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, ноқонуний тарзда экин майдонига айлантиргани аниқланди.

Навоий вилояти Хатирчи тумани: 2019 йил 5 апрел куни соат 02:40 дан 03:25 га қадар ҳудудда кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида, “Қўшчинор”, “Қоризараб”, “Боғчакалон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи сой йўли орқали Урганжа қишлоғи “Сарой”, “Мирдош”, “Учқара”, “Гулистон” МФЙ жами 132 хонадоннинг томорқа ва ҳовлиларига сув кирган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани: “Молтоб” ва “Лалмикор” ҚФЙ ҳудудидан сел оқиб ўтган. “Оқтош” ҚФЙдаги 8 та хонадон ҳамда “Нурлиқуёш” қишлоғидаги 1 та хонадон томорқаси ва ховлисига сув кирган.

«Молтоб» ҚФЙ Янгиқишлоқ кўчасида жойлашган жами 6 та хонадонларга қисман ёмғир сувлари кириб, қўшимча бинолари (молхона, айвон, ўтинхона, хожатхона)лар қисман зарар кўрган бўлиб, бугунги кунда “Молтоб” ҚФЙ оқсоқоли ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан ховлилар, томорқа ва кўчаларда хашар йўли тозалаш ишлари олиб борилди.

«Кўкгумбаз» ҚФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Қорасойдан ёмғир сувлари келиши оқибатида жами 8 та хонадонларнинг қўшимча бинолари (молхона, гараж, айвон, тандирхона)лари ҳамда хонадон томорқаларига қисман сув оқими кирган бўлиб, келгусида Қорасойда ёмғир сувлари тошишини олдини олиш мақсадида, сойнинг ўнг қирғоғида 600 метр, чап қирғоғида 200 метр масофада тозалаш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ҳудудида 5 апрел куни сурункали ёмғир ёғиши натижасида юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида 7 апрел куни вилоят ҳокими топшириғига асосан вилоят ФВБ, ИИБ, Архитектура ва қурилиш назорат инспексияси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Кадастр хизмати, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Газ ва Электр таъминоти хизматлари мутахассиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Самарқанд шаҳридаги А.Жомий, Махмуд Қошғарий, Оби Рахмат, Бўстансарой, Дагбит, Истиқбол, Мир Саид Барака, Рўдакий, Мотрид, Буюк ипак йўли, Зарафшон темир йўл стансияси кўчаларида жойлашган якка тартибдаги аҳоли ҳовлиларининг ёмғир сувларидан зарар кўрган аҳоли хўжаликларини тўлиқ хатловдан ўтказиш тадбирлари олиб борилди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани: 2019 йил 5 апрел куни соат 16:35 дан 18:20 га қадар ҳудудда ёмғир ёғиши натижасида, Сурхон темир йўл стансияси ҳудудига ёмғир суви тўпланган. Темир йўлга зарар этмаган. “Термиз-Тошкент” йўналишдаги йўловчи поезд 55 минутга ушлаб турилган. Шу билан бирга, “Марказий Сурхон” МФЙдаги 7 та, “Авлод” МФЙдаги 6та ва “Ўрикли” МФЙдаги 6 та аҳоли ҳовлиларига ёмғир сувлари кирган.

Қумқўрғон тумани: 2019 йил 5 апрел куни соат 16:35 дан 18:20 га қадар ҳудудда ёмғир ёғиши натижасида, “Арпапоя” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Боботоғ каналидан сув тошиб, 7 та хонадоннинг томорқа ва ховлиларига сув кирган.

Республика бўйича жами: Талофатларни бартараф этиш учун жами: ФВДқТ хизматларининг 605 нафар ходими ва 115 та техникаси жалб этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ФВВ Ўзбекистонда содир бўлган жалали ёмғирларнинг оқибати бартараф этилаётгани ҳақида хабар берди