Собиқ ҳоким ва прокурорнинг кирдикорлари сирлилигича қолаверадими?

Собиқ ҳоким ва прокурорнинг кирдикорлари сирлилигича қолаверадими?
Мансабдор шахсларнинг коррупция, яъни пора олиши билан боғлиқ жиноятлар ҳамманинг эътиборини тортиши бежиз эмас. Чунки мансабдор шахс бундай қилмиши билан тақдири ишонилган халққа, ўзи бошқараётган ҳудудга ёки идорага хиёнат қилган бўлади.

Давлатимиз раҳбари Конституция кунида мана шундай жиноят содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарликка тортилганини қайд этган эди.

Аммо, айрим коррупцияларнинг сир қолаётгани одамларни таажжублантираётгани ЎзА мухбирини ҳам ўйлантирди.

Масалан, Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг “темир сандиғи”дан бир миллион доллар чиққани айтилган эди.
Бу ҳолатнинг натижаси ҳамон кўпчиликни қизиқтириб келади. Собиқ ҳоким нима учун жиноятга қўл урган? Шунча пулни қаердан олган? Бир миллион долларнинг тақдири нима бўлди? Бундай жиноят учун қандай жазо берилади? У қилмиши учун халқдан кечирим сўрайдими?

Бу саволлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилса, судга мурожаат қилишни, судга мурожаат қилинса, суд ёпиқ тарзда бўлаётганини айтишади. Наҳотки, одамлар кўз ўнгида фош этилган жиноят оқибати сирлилигича қолиб кетаверса?

Собиқ Бош прокурор билан боғлиқ жиноят иши бўйича ҳам ҳар хил миш-мишлар болалаб кетганини яхши биламиз. Шунча миллион пора олган экан, бунча ҳамтовоғи бор экан ва ҳоказо.

Аслида вазият қандай? Бу факт бўйича мутасаддилардан “отангга бор, онангга бор” қабилида жавоб олиш мумкин. Ҳолбуки, “Қодиров иши” билан боғлиқ суд жараёни халққа кўрсатилиши айтилган.

Судьялардан бундай жиноят ишлари нима учун ёпиқ кўрилиши керак, деб сўрасангиз, ҳар хил процессуал ҳужжатларни рўкач қилиши аниқ. Хўш, халққа хиёнат қилган шахсларга оид маълумотлар сир тутилаётганидан мақсад нима?

Тўғри, айрим ишлар қонун доирасида ҳал қилинмагунча ошкор қилинмаслиги мумкин. Аммо суд жараёни ҳақида ОАВ орқали маълумотлар бериб бориш дунё тажрибасида кўпдан мавжуд. Бизда эса миш-мишлар жаҳон матбуотида қизигандан қизиб ётса ҳам негадир сир тутиш учраб турибдики, бу ҳолат Ўзбекистон имижига ярашмайди. Ваҳоланки, бундай жиноятларга оид маълумотлар аҳолига етказиб берилса, бошқаларга сабоқ бўлмайдими?

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шариф 9 апрел 2019 18:04
    Бу нарса шундаеки буни факат катталарга агар оддие халк килса уруги билан куриши аник лекин конун каёкка караеди факат мансабдорларга эмас факат халкни киеналгани колмокда холос...афсус....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Собиқ ҳоким ва прокурорнинг кирдикорлари сирлилигича қолаверадими?