Кеча, 25 январь куни Ўзбекистонда электр энергияси билан боғлиқ муаммо юзага келганда Тошкент вилоятида йигит банкоматни ўмармоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, соат 20:10ларда Янгийўл тумани Самарқанд кўчасида 22 ёшли йигит Давр банкка тегишли бўлган банкоматни ўмармоқчи бўлган.
Йигит ҳодиса жойида ушланган. Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.