Ўзбекистонлик талаба қиз Туркиянинг Коня шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар қилди.
24 ёшли Азиза Бўстонова Туркиянинг Салжуқ университетининг Тиббиёт факультети талабаси бўлган. У саратон касалига чалиниб, ўзи ўқиган университетда даволанган. Кўрилган чоралар натижа бермай, кеча, 8 апрель куни вафот этган.
Олинган маълумотларга қараганда, Азиза Бўстонованинг оила аъзолари айни дамда Коняда. Марҳума Ўзбекистонга олиб келинади.
Шунингдек хабарда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиққани йўқлиги ҳам айтилган.