Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кун нашрининг ёзишича, 27 январ куни Нукус-Чимбой-Тахтакўпир йўлида иккита Кобальт тўқнашган ва бунинг натижасида уч киши ҳалок бўлган.
Нашрнинг ёзишича, улар Қорақалпоғистонда таниқли шахслар ҳисобланишади.
Улар, Ўзбекистон шифокорлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими «Дўстлик» ордени соҳиби Абдикерим Мамбеткаримов (79 ёшда) ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат фахрийси» медали ҳамда «Меҳнат шуҳрати» орден соҳиби Аманияз Жузимбетов (90 ёшда) ва Азамат Жузимбетов экани маълум қилинди.
Ушбу ҳодиса юзасидан Қорақалпоғистондаги расмийлар таъзия билдирган. Ҳодисада жароҳат олган яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Интернетдан олинган сурат.