Тошкент шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида дилларни ларзага солувчи ҳодиса юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 28 январь куни соат 12:00ларда аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини Кавказ қўнғир айиғи ўтирадиган қафасга ташлаб юборган. Айиқ қизнинг ёнига секин келиб, уни ҳидлаб яна ортига қайтган. Ҳайвонот боғи ходимларининг саъйи-ҳаракати билан айиқ бошқа жойга олинган ва қиз у ердан чиқариб олинган.
Қизга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва у 5 метр баландликдан йиқитилган бўлса-да жиддий жароҳат олмагани маълум бўлган. Таъкидланишича, аёл ушланган ва унга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.