Аввалроқ пойтахтда аёл 3 ёшли қизини ҳайвонот боғида айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида ёзган эдик. Сўнгра ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ва қизнинг аҳволи ҳозирда қониқарли экани маълум қилинган эди.
Бугун тармоқларда ана шу ҳодиса акс этган видео тарқалди. Унда аёл атрофдагиларнинг гапларига қарамай қизини айиқ турган жойга отиб юборганини ва шундан сўнг айиқ ҳам ўша жойдан қочиб кетганини кўриш мумкин. Боғ ходимлари тезкорлик билан ҳаракат қилиб айиқни чалғитишган ва қизни ўша ердан олиб чиққан.
Таъкидланишича, аёл пойтахтдаги ОТМларнинг бирида дарс беради. Унинг эри ҳозирда Россияда ва улар ажрашиш ёқасида экани айтилмоқда. Ушбу ҳолат аёлнинг руҳиятига таъсир қилгани маълум қилинди.