Бухоро вилоятида 31 ёшли йигит телефондаги жанжал сабаб 21 ёшли йигитни уриб ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 28 январь куни тунги соат 02:30ларда содир бўлган. Таъкидланишича, улар иккаласи бир кун аввал телефонда жанжаллашиб қолган бўлган. Сўнгра улар учрашув жойини белгилаб, орани очиқ қилмоқчи бўлган. Айтилган жойга келганда эса 31 ёшли фуқаро йигитни уриб ташлаган. Ёш йигит шифохонада оламдан ўтган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "г" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигит ушланган.