Бухоро вилоятида эркак ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Пешкў туманида яшовчи Ф.Ҳ. 2021 йил март ойида қурувчи Р.Ш.га 150 млн сўм бериб у қураётган уйдан хонадон олишини айтган. Лекин Р.Ш. уйни расмийлаштириб бермаган ва шундан сўнг 2022 йилнинг 1 февралида эркак пулларни қайтаришни сўраган. Р.Ш. эса буни рад этган ва Ф.Ҳ. ушбу ҳолатдан сўнг соат 14:10 ларда Бухоро шаҳар, “Фурқат” маҳалласидан устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган. Шу вақтда унинг ёнида ўғли З.А. бўлган.
Эркак шифохонага мурожаат қилган ва унинг танаси 50 фоизга куйгани маълум бўлган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давоми этмоқда.