Жиззахда жиноий иш қўзғатилгандан сўнг мактаб бош ҳисобчиси ўзини ўлдиргани маълум бўлди

Жиззахда жиноий иш қўзғатилгандан сўнг мактаб бош ҳисобчиси ўзини ўлдиргани маълум бўлди
Тармоқларда Жиззахда мактаб бош ҳисобчиси ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг вилоят прокуратураси бунга муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса 2019 йилда содир бўлган. Жиззах шаҳридаги 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бош ҳисобчиси 2019 йилнинг 21 ноябрь санасида ўз уйида ўзини осиб қўйган. Прокуратуранинг маълумотига кўра, у ишлаган мактабда 2010—2019 йиллардаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилган. Унинг натижасига кўра мансабдор шахслар томонидан қарийб 160 миллион сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган ва жиноий иш қўзғатилган, тергов бошланган.

Бош ҳисобчининг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани учун жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, у вафот этгани учун унга нисбатан қўзғатилган иш ҳам 2020 йил 30 июнида тўхтатилган.

Шунингдек, мактаб директори қилган ишидан қаттиқ пушаймонлиги, биринчи марта унча оғир бўлмаган жиноят содир этгани, айбига тўлиқ иқрорлиги ва моддий зарарни тўлиқ қоплагани учун унга қўзғатилган иш ҳам тугатилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а, б, в, г» бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 2020 йил 24 сентябрда унга ҳукм ўқилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда жиноий иш қўзғатилгандан сўнг мактаб бош ҳисобчиси ўзини ўлдиргани маълум бўлди