Самарқанд вилоятида эркак лифт камерасини синдириб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 26 январь куни 28 ёшли эркак маст ҳолатда Қорасув мавзусидаги кўп қаватли уйнинг лифтига чиққан. сўнгра уни лифтдаги камера видеога олаётгани учун унга ёқмаган ва синдириб ташлаган.
Ҳуқуқ тартибот органлари эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини маълум қилди. шунингдек, эркак етказилган зарарни қоплаш учун 4,5 млн сўм жарима тўлаши ҳам белгиланди.