Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида содир бўлган оммавий муштлашув видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 5 февраль куни соат 16:00ларда содир бўлган. «Тобагар» ва «Чандир» қишлоғи аҳолиси футбол ўйини вақтида муштлашган. Лекин ушбу ҳодиса юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига ва тез тиббий ёрдамга мурожаат келиб тушмаган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Шунигдек, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан видеодагиларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.