Фарғона вилоятида солиқчи ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори Музаффар Холмирзаев 4 февраль куни ўзининг Ласетти автомобилида ЙТҲга учраб, ҳалок бўлган.
Ушбу хабар вилоят солиқ бошқармаси томонидан тасдқиланган. Раҳбарият ходимни сақлаб қолиш учун барча саъйи ҳаракатларни амалга оширгани таъкидланди.