Наманган вилоятида навбатдаги аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 февраль куни 2005-йилда туғилган, вояга етмаган йигит Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида Ласеттида бошқарувни йўқотиб бетон “столб”га урилган. Сўнгра йигит “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, йигит ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилни бошқарган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.