Навоий вилоятида жайронни ўлдирган броконьер ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 7 февраль куни Учқудуқ туманида экология бошқармаси ходимлари томонидан мотоциклда ўлик жайронни олиб кетаётган эркак тўхтатилган. Таъкидланишича, ушбу ҳайвон Қизил китобга киритилган бўлиб, етказилган зарар 13,5 млн сўмни ташкил қилган.
Эркак ушланган. Унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.