Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида чақалоқ кўчага ташлаб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган қиз шу йил 8 февраль куни соат 02:00 ларда ўғил фарзандни дунёга келитириб, Гонеқала ҳудудига янги туғилган чақалоқни ташлаб кетган. Гувоҳлар унинг ҳали киндиги кесилмаганини кўришган ва дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Шифокорлар уни шифохонага олиб борган. Унинг оғирлиги 3 кг 700 грамм экани маълум қилинди. Чақалоқнинг аҳволи оғир, лекин барқарорлиги таъкидланди.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми (фарзандини хавф остида қолдириш) билан жиноят иши очилган. Тергов олиб борилмоқда.