Тошкент шаҳрида масжидларда ўғирлик содир этган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган йигит пойтахтдаги қатор масжидларда ўғирлик содир этган. Унинг ҳаракатлари кузатув камераларига муҳрланган.
Таъкидланишича, йигит аввал ҳам судланган бўлган. Иш юзасидан бўлиб ўтган судда йигитга 7 йил 9 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияда ўтказади.