Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган вазиятга изоҳ берилди

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган вазиятга изоҳ берилди
Навоий вилоятидаги 36-сон манзил колониясида маҳкум ўзи жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, тармоқларда бу бўйича маълумот тарқатилиб, унда Умид исмли маҳкум Лочин исмли ходим томонидан тазйиққа учрагандан сўнг шу ишни қилгани айтилган. ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бу бўйича изоҳ берди. Унда айтилишича, Умид қамоқхонада қонунга зид равишда сенсорли смартфон телефондан фойдаланиб ўтирганда ходимлар кўзига тушиб қолган. Шундан сўнг ходимлар ундан телефонни олган ва маҳкум ёнига шерикларини чақириб, ходимлардан телефонни қайтаришни сўраган. Ушбу ҳодисадан кейин Умид пичоқ ва тили остидаги лезвия билан бўйини ҳамда билагини кесиб ташлаган.

Ушбу иш судда атрофлича ўрганилган ва суд қарорига кўра Умид жазонинг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташи белгиланган. Суд жараёнида Умид ходимга туҳмат қилганини ва бошқаларнинг ундови билан ўзига жароҳат етказганини тан олган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган вазиятга изоҳ берилди