Бухоро вилоятида 9 марта судланган эркак кар-соқов қизни зўрлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ғуждувон туманида умрининг 21 йилини қамоқда ўтказган эркак ошхонада овқатланган. Унга кар-соқов қиз хизмат қилган. Шундан сўнг эркак ошхонадан кетган ва 3 соатдан сўнг қайтиб келиб, қизни кутиб турган. Сўнгра эркак уни уйига кузатиб қўйишга рухсатини олган. Йўлда эркак йўналишни ўзгартириб, ўз уйи томон машинани ҳайдаган ва уйига қизни судраб олиб кирган. Эркак маст ҳолатда қизнинг оғзини скотч билан боғлаб, қўлини қайириб номусига теккан.
Суд эркакни ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топган. У шунингдек, ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.