Жиззах вилояти Арнасой туманида корхона раҳбари отиб ўлдирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Пахтакор туманидаги корхона раҳбари, 1960 йилда туғилган эркак суд қарорига кўра 54 ёшли тадбиркорнинг ерини олишга келган. Раҳбар аввалроқ тадбиркорнинг ерига суд қарорига асосан эга чиққан бўлган. У МИБ ходимлари билан тадбиркорнинг ерига борганда тадбиркор ов милтиғи билан раҳбарни отган. Натижада раҳбар шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Ҳолат билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланмоқда.