Тошкент шаҳрида эркак 21 ёшли аёлни тунаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 7 февраль куни соат 21:40ларда Тузел 2-даҳасида 21 ёшли аёл дўкондан нарса олиб уйи лифтига чиқиб, 7 қават тугмасини босганда ортидан пичоқ билан қуролланган эркак келган. Сўнгра у қўрқитиб, аёлнинг 3,5 миллион сўмлик 2 дона тилла узукни куч ишлатиб ечиб олган.
Лифт 7 қаватга келганда аёл бақириб, бошқаларни ёрдамга чақирган. Бу вақтда эркак қочиб кетган. Кейинчалик бу ишни 49 ёшли, муқаддам судланган А.А. содир этгани маълум бўлган. У ушланган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.