Бухорода эркак маҳалладошининг машинасини ёқиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ғиждувонда яшовчи 33 ёшли эркак 37 ёшли маҳалладоши билан кабутар устида жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг 33 ёшли фуқаро маҳалладошидан аламини олиш учун 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси соат 02:58да унинг Ласетти русумли автомобилини бензин қуйиб ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давмом этмоқда.