Йиғилишда давлат раҳбари йўлларда содир бўлаётган ЙТҲлар ҳақида гапирди. Таъкидланишича, 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир бўлган ва ушбу ЙТҲларда 2,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва уларнинг 263 нафари болалар.
Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори, – дейди Шавкат Мирзиёев.