Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги шифохонада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 11 февраль куни соат 11:30ларда “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1 қаватида содир бўлган. У ерда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ушбу ҳодиса юз берган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. 4 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.