Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги шифохонада портлаш содир бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Бош прокуратуранинг маълумот беришича, мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 4 нафари жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.