Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги реторанда аёл ва эркаклар оммавий муштлашув содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 11 февраль куни соат 21:30ларда Марҳамат ресторанида содир бўлган. Таъкидланишича, жанжал 4 нафар маст аёл ва 2 нафар маст эркак ўртасида юз берган.
Воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб борган ва уларнинг барчаси ИИБ биносига олиб борилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.