Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак эшик ойнасини синдириб, унинг бўлаги билан қорнини кесиб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли эркак шу йил 12 февраль куни акаси ҳамроҳлигида наркология диспансерига олиб борилган. У ерда унга керакли муолажалар қилинган. Лекин шундай бўлсада эркак у ердан қочиб кетган ва кучли психоз ҳолатида кўчадаги авиакасса ойнасини синдириб, қорнини кесиб ташлаган.
Ҳуқуқ тартибот органлари фуқаро ноихтиёрий равишда ушбу ишни содир этганини маълум қилган. Иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Таъкидланишича, эркак 2020 йилдан буён наркология диспансерида турли наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилувчи (полинаркомания) бемор сифатида назоратга олинган. У шунингдек, аввалроқ судланган бўлган.