Тошкентдаги мактаб бассейнида ток уриш оқибатида ўқувчи вафот этди

Тошкентдаги мактаб бассейнида ток уриш оқибатида ўқувчи вафот этди
Тошкентда мактаб электригининг хатоси туфайли ўқувчи вафот этди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ" хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани очиқ суд мажлисида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби электриги Баҳодир Раметовнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) иши кўрилган.

У мактабда электр хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган шахс сифатида сузиш бассейнига ўрнатилган ҳаво нам­лигини қуритиб ва иситиб берувчи «ChKA WАI» электр қурилмасини норматив тарзда белгилаб қўйилган қоидаларга мос ва уларга риоя қилган ҳолда техник эксплуатация қилишга жавобгар бўлса-да, вазифасига нисбатан бепарво муносабатда бўлган. Яъни электр қурилмасининг ташқи қобиқ қисмидан ерга уланиш ишлари бажарилмагани оқибатида қурилмага келадиган электр токи ташқи ҳудудга тарқалиб, сузиш бассейнида машғулотлар билан шуғулланувчи ўсмирлар ҳаётига хавф солувчи манбага айланган. Бу эса бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.

Спорт мактабининг сузиш бассейнида шуғулланаётган мактабнинг 11 ёшли ўқувчиси Жамшид Юнусов бассейндан чиқиб, электр қурилмасининг олдига келганида сузишда фойдаланадиган кў­з ойнаги ерга тушиб, сирпаниб, қурилманинг тагига кириб кетган. Ўсмир йигитча электр қурилмаси остидан кўз ойнагини олмоқчи бўлганида уни электр токи уриб, кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, шу ернинг ўзида вафот этган.

Баҳодир Раметов Ўз­бекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентдаги мактаб бассейнида ток уриш оқибатида ўқувчи вафот этди