Ўтган йили Ўзбекистонда ЙТҲларнинг сони 10 001тани ташкил этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу ЙТҲларда 9 230 нафар фуқаро жароҳат олган ва 2 426 нафари ҳалок бўлган. Энг кўп ЙТҲ Фарғона вилояти (1469), Тошкент вилоятида (1336) қайд этилган бўлса, энг ками Сирдарё вилоятида (202) содир бўлган.
ИИВ ЙТҲларнинг асосий сабаблари этиб қуйидагалрни кўрсатди:
Тезликни ошириш – 2010;
Ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар – 2009;
Йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиш – 1380;
Ва бошқалар.
ЙТҲлар келиб чиқишида энг кам сабаб телефондан фойдаланишда (100) кузатилган. ЙТҲларга асосан 25-30 ёш атрофидаги фуқаролар (2057) учрамоқда. ЙТҲларни 9 733 нафар эркаклар ва 268 нафар аёллар содир этган.