Тошкентда 25 ёшли эркак маст ҳолатда иш бўйича шеригига 39 марта пичоқ уриб, ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, эркаклар қурилиш ишида ишлагани учун 100 минг сўм ишлаб топган. Шундан сўнг улар ушбу пулга ароқ ичишган. Улар уйга қайтишда ўзаро можарога борган ва бу ҳолат пичоқлашишгача борган.
Натижада қурувчи шеригига 39 марта пичоқ урган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Суд эркакни ЖКнинг 97 моддаси 2-қисми ва 168 моддаси 1-қисми билан айбли деб топган. Унга 15 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.