Тошкент шаҳри Яшнобод туманида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 февраль куни соат 00:30ларда 21 ёшли йигит 20 ёшли дўстининг уйига келган ва бирга спиртли ичимлик ичган. Сўнгра мезбон меҳмоннинг севган қизи ҳақида ёмон гаплар айтган ва бунинг натижасида 21 ёшли йигит мезбонни пичоқлаб ташлаган. Йигит шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104 моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. ИИВ Тергов департаменти бундай жиноятни содир этганлар 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкинлигини маълум қилди.