Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга қамалган йигит озодликка чиқарилди

Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга қамалган йигит озодликка чиқарилди
Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими иши бўйича 2017 йил кузида судланган унинг коллеждоши — Исломбек Тўлаганов муддатидан аввал озодликка чиқарилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Жасурбек Иброҳимов 2017 йил май ойида бўлган муштлашувда олган жароҳатлари оқибатида орадан бир ой ўтиб, шифохонада вафот этган эди.

Шундан сўнг бўлиб тергов ва суд якунларига кўра, Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида унинг коллеждоши — Исломбек Тўлаганов айбдор деб топилиб, у 2017 йил кузида олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўшанда Исломбек суд залида Ўзбекистон Президенти ва халқидан ҳам кечирим сўраган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Йўловчи 12 апрел 2019 22:15
    Жуда барвақт чиқибдику қотил...яна коррупция аралашган кўринади...
  2. Насиба 12 апрел 2019 07:28
    Аслида, ҳар қандай хато учун жазо бергучи бор. Жамиятда кўрилаётган жазо бу нисбийдир. Исломбек озодликка чиқди дегани қилмиши ювилди дегани эмас. Олдинда уни нималар кутаётганини ҳеч биримиз билмаймиз. Тақдирдан қутилиб бўлмайди. Йигитнинг тақдирига шундай оғир гуноҳ битилган экан, уни ювиш йўллари ҳам албатта ёзилган. Танлаш Исломбекнинг ўз қўлида. Ҳар бир инсон хато қилишга, ундан хулоса чиқаришга, ҳаётини йўлга қўйишга ҳақли. Болага минг марта огоҳлантириш беришингизга қарамай барибир йиқилиб кўради. Минг марта иссиқ куясанг, дейишингизга қарамай барибир иссиқ нарсани ушлаб кўради. Йиқилиш, куйиш нималигини шундагина тушунади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга қамалган йигит озодликка чиқарилди