Навоий вилояти Навоий шаҳридаги савдо мажмуасида аянчли ҳодиса юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 18 феврлаь куни соат 20:30ларда Карманада яшовчи 53 ёшли эркак 3 ёшли набираси билан савдо марказининг 5 қаватидаги эскалаторидан тушиб кетган. Таъкидланишича, эркак эскалаторда мувозанатни йўқотган ва шунинг натижасида ушбу ҳодиса рўй берган. Эркак олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган, набира эса шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.