Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар такси ҳайдовчиларидан пул ундириб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 7 нафар шахс «Самарқанд-Навоий» ва «Самарқанд-Бухоро» йўналишида такси ҳайдовчилардан пул ундириб келган. Улар ушбу йўналишга кириб олишни мақсад қилганлардан 300-500 доллар ва кунлик 30 минг-50 минг сўм ундириб келган. Бу пулни беришдан бўйин товлаганлар ёки у нима учун йиғилаётганини билишни истаганлар ёлланган спортчилар томонидан калтакланган. Уларга тазйиқ, зўравонлик ва оғир турдаги тан жароҳатлари етказилган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирда гуруҳнинг икки нафар етакчиси қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.