2003 йилда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида рус миллатига мансуб 56 ёшли аёлнинг мурдаси топилган. У қонга беланган ҳамда бошига целлофан пакет кийдириб кетилган ҳолда топилган.
Таъкидланишича, ўша вақтда аёлнинг ёнига келиб кетувчилар ҳақида маълуомт бўлмагани сабаб жиноят фош этилмай қолган. Лекин ҳодиса жойидан бармоқ излари ва сигарета қолдиғи олинган. Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари ўша иш бўйича яна қайтадан экспертиза ўтказган ва айнан сигарета қолдиғи натижасида қотил аниқланган. Ушбу ишни 1968 йилда Сирдарёда туғилган эркак содир этган.
Унинг айтишича, эркак марҳума билан давлат ишида ишлаб юрган вақтида танишган. Улар ҳамкасб бўлган. Кунларнинг бирида биргаликда ароқ ичиб ўтирганда аёл 300 доллар топиб бер деб жанжал кўтарган ва шунинг натижасида эркак аёлни ўлдирган.
Эркакка нисбатан ЖКнинг 97-моддаси “қасддан одам ўлдириш” ҳамда 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан айб эълон қилинган ва иш судга юборилган.